Нилуфар Усмонова ўзи ҳақидаги миш-мишларга ишонмасликка чақирди

Қўшилди: 05 октябр 2016 22:00
Кўрилди: 1040
Комментарии: 0
Нилуфар Усмонова ўзи ҳақидаги миш-мишларга ишонмасликка чақирди
Хонанда Нилуфар Усмонова кўкрак бези саратонига қарши кураш куни муносабати билан ташкил этилган лойиҳада иштирок этаётганини маълум қилди. Нилуфар ўз навбатида мухлисларидан саломатлиги ҳақидаги миш-мишларга эътибор бермасликни сўради. 
“Азиз мухлисларим, мени бу суратда кўриб, касал экан деб ўйламанг. Бу лойиҳа учун атайин таклиф қилинганман, холос. Сизнинг эрка санъаткорингиз соппа-соғ. Ҳар хил миш-мишларга ишонманг! Ҳеч ким касал бўлмасин! Дарди борни Аллоҳим шифосини берсин!”,—дея мухлисларига мурожаат қилди хонанда.
Аввалроқ, Нилуфар Усмонова тўртинчи фарзандига ҳомиладор эканлиги билан боғлиқ саволга жавоб бермаган эди.