Сноуден Yahoo фойдаланувчиларини аккаунтларини ўчириб ташлашга чақирди

Қўшилди: 05 октябр 2016 21:00
Кўрилди: 752
Комментарии: 0
Сноуден Yahoo фойдаланувчиларини аккаунтларини ўчириб ташлашга чақирди
АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден компания мижозларини кузатиб бораётгани ҳақида ОАВ тарқатган хабарлар туфайли Yahoo сервиси фойдаланувчиларини аккаунтларини ўчириб ташлашга чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда
«Yahoo сервисидан фойдаланасизми? Улар, гарчи бу қонунга зид бўлса-да, сиз ёзган нарсаларнинг барчасини махфий равишда сканерлаб олган. Бугуноқ ўзингизнинг аккаунтингизни ўчириб ташланг», — дея огоҳлантирди Сноуден Twitter’даги саҳифасида. 
Маълумот учун, олдинроқ Американинг Yahoo компанияси 2015 йилда АҚШ махсус хизматлари талабига бўйсуниб, фойдаланувчиларнинг электрон почталарига келаётган барча хатларни кўриш учун мўлжалланган дастурий таъминот ишлаб чиққани ҳақида хабар тарқалган.