“Сариқ костюм-шим” фильмига кастинг эълон қилинди

Қўшилди: 04 октябр 2016 16:00
Кўрилди: 1131
Комментарии: 0
“Сариқ костюм-шим” фильмига кастинг эълон қилинди
Супер комедия деб таърифланаётган ушбу фильмни режиссёрлар Санжар Шодиев ва Жаҳонгир Толиповлар суратга олишади. 2016 йил 31 октябрга қадар фильмда роль ижро этишни истовчилар учун кастинг эълон қилинган.
Маълумотларга кўра, кастингда иштирок этиш бепул. Ёш ҳам чегараланмаган. Кастинг Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 1-а уй манзилидаги Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси (Кинохроника) биносининг 2-қаватида соат 09.00 дан 18.00 га қадар бўлиб ўтади.
“Sunrise Entertainment” компаниясининг “Magnit Films” киностудиясида тасвирга олиндиган “САРИҚ КОСТЮМ-ШИМ” фильми бўйича барча маълумотларни www.magnitfilms.uz сайтидан ёки Facebookдаги Magnit Films саҳифасидан олишингиз мумкин.