Ўзбекистонда газ ускуналарини таъмирлатиш учун интернетдан ариза бериш мумкин бўлди

Қўшилди: 01 октябр 2016 18:00
Кўрилди: 860
Комментарии: 0
Ўзбекистонда газ ускуналарини таъмирлатиш учун интернетдан ариза бериш мумкин бўлди
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида масофадан туриб «Ўзтрансгаз» компаниясининг ҳудудий ва туман бўлинмаларига табиий газнинг сизиб чиқишини бартараф этиш ва газ ускуналарини таъмирлаш учун ариза бериш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда Ягона порталда ахборот берилган.
«Табиий газнинг сизиб чиқиш ҳолати юзага келганда, табиий газ таъминоти муассаси мутахассиси уни бартараф этиш сўрови тушгандан сўнг, зудлик билан тегишли ишларни амалга ошириш учун воқеа жойига ташриф буюради. Газ ускуналарини таъмирлаш ишларини ўтказиш учун мутахассиснинг ташрифи бир иш кунида амалга оширилади», — дейилади Ягона портал ахборотида.
Қайд этишларича, газ ускуналарини мутахассис томонидан таъмирланиши тўлов асосида келишилган нархда ёки тасдиқланган прейскурантга мувофиқ амалга оширилади. Ўз навбатида, табиий газнинг сизиб чиқишини бартараф этиш мутахассис томонидан бепул амалга оширилади.
«Ягона портал фойдаланувчиларидан электрон ариза жўнатиш вақтида қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди», — дейилади портал ахборотида.