Африканинг энг бой инсони «Арсенал» жамоасини сотиб олмоқчи

Қўшилди: 23 сентябр 2016 13:00
Кўрилди: 909
Комментарии: 0
Африканинг энг бой инсони «Арсенал» жамоасини сотиб олмоқчи
Африканинг энг бой инсони — Алико Данготе яқин тўрт йил ичида Лондоннинг «Арсенал» футбол жамоасининг хўжайинига айланишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Данготе Bloomberg агентлигига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Мен шунчаки ‘Арсенал’ни сотиб олиб, бизнесни оддий тартибда давом эттиришни эмас, балки қайтадан ишга туширишни режалаштирмоқдаман. Мен жуда муваффақиятли бизнесни бошқарганман ва муваффақиятли жамоани бошқара оламан деб ўйлайман», — деди нигериялик тадбиркор.
Данготенинг бойлиги 12,9 миллиард долларга баҳоланади.
Айни пайтда россиялик бизнесмен Алишер Усмонов «Арсенал»нинг 30,04 фоизлик улушига эгалик қилмоқда. Унинг бизнес бўйича шериги Фарҳод Мошири ўз улушини Усмоновга сотган эди. Яқинда Усмонов ҳам «Арсенал»даги улушини сотишни режалаштираётгани борасида хабарлар тарқалди, аммо улар тасдиқланмаган.