БМТ жаҳон молиявий инқирозининг учинчи босқичидан огоҳлантирди

Қўшилди: 23 сентябр 2016 10:00
Кўрилди: 919
Комментарии: 0
БМТ жаҳон молиявий инқирозининг учинчи босқичидан огоҳлантирди
Савдо-сотиқ ва ривожланиш бўйича БМТ конференцияси (ЮНКТАД) ўзининг йиллик ҳисоботида 2016 йилда жаҳон иқтисодиёти ҳалигача заиф аҳволда эканлигини тан олди. Бу ҳақда «РБК» ёзмоқда.
Жорий йилда, ташкилот прогнозларига кўра, жаҳон иқтисодиётининг ўсиши 2012 йилдан буён биринчи марта 2,3 фоизга тушиб кетади — 2014 ва 2015 йилларда бу кўрсаткич 2,5 фоизга тенг эди. Айниқса ривожланаётган мамлакатлардаги молиявий ва иқтисодий беқарорлик жиддий таҳдид туғдирмоқда, дейилади ҳисоботда.
ЮНКТАДнинг иқтисодий масалалар бўйича директори Ричард Козул-Райт ривожланган иқтисодиётларда фоиз ставкалари ўса бошласа, жаҳон иқтисодиётининг кейинги босқичларини ривожланаётган бозорлардан кутиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Биринчи ва иккинчи босқич сифатида 2008–2009 йилги молиявий инқироз ҳамда 2011–2012 йилги Еврозонадаги қарз инқирози кўрилади.