Киевлик талаба «Запорожец»ни электромобилга айлантириб олди

Қўшилди: 10 сентябр 2016 18:00
Кўрилди: 877
Комментарии: 0
Киевлик талаба «Запорожец»ни электромобилга айлантириб олди
Украина Миллий техника университети талабаси Дмитрий Липко эски «Запорожец» машинасини электромобилга айлантириб олди. Бу ҳақда TJournal'га асосланиб daryo.uz ёзмоқда.
Бу ҳақдаги маълумот университет пайдандлаш факультетининг Facebook’даги саҳифасида чоп этилди ва қисқа вақт ичида Украина матбуотининг диққатини тортди.
Эски машинага янги ҳаёт бағишлаш учун талабага электр двигатель, Nissan Leaf аккумуляторлари қисмлари ва контроллёр керак бўлди. Лойиҳалаштириш ва йиғиш ишлари 3 ой вақт олди. Липкога отаси ва «Електро-автосам» автоклуби аъзолари ёрдам берди.
Янгиланган автонинг йўл юриш захираси 50 километрни ташкил этади. Бу талабага уйдан университетга бориш ва ортга қайтиш учун етарлидир.