Ягона портал фақат электрон рақамли имзо бўйича мурожаатларни қабул қилади

Қўшилди: 09 сентябр 2016 13:20
Кўрилди: 877
Комментарии: 0
Ягона портал фақат электрон рақамли имзо бўйича мурожаатларни қабул қилади
12 сентябрдан эътиборан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида мурожаатларни фақат электрон рақамли имзо бўйича юбориш талаби амалга киради. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Бундан буён давлат органларига сўров юборишдан олдин мажбурий тарзда электрон рақамли имзодан фойдаланилади.
Жисмоний шахслар томонидан рақамли имзо олинишини осонлаштириш мақсадида давлат солиқ қўмитасининг янги технологиялар илмий ахборот маркази «Электрон рақамли имзо олишга ариза бериш» хизматини ишга туширди.
Жисмоний шахслар ариза киритилгани ва хизмат ҳақи тўланганидан сўнг беш кун давомида ариза кўриб чиқилишининг ижобий ёки салбий натижаси ҳақида маълумот олади. Натижа ижобий бўлган тақдирда туман давлат солиқ инспекциясига паспорт ва USB-карта билан келиб, ЭРИ сертификати ва калитини олиб кетиш мумкин бўлади.
ЭРИ учун тўлов ариза киритилганидан сўнг уч кун давомида амалга оширилиши лозим. Тўлов нархи минимал ойлик иш ҳақининг 10 фоизини ташкил этади.
Фуқароларнинг мурожаатларини Call-center орқали қабул қилиш эски тартибда давом этади.