Рио—2016. Паралимпиянинг илк кунида 8 та медални қўлга киритган Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 3-ўринда

Қўшилди: 09 сентябр 2016 12:30
Кўрилди: 848
Комментарии: 0
Рио—2016. Паралимпиянинг илк кунида 8 та медални қўлга киритган Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 3-ўринда
Рио мезбонлик қилаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларида 32 нафар спортчи билан иштирок этаётган Ўзбекистон делегациясига фестивалнинг илк куни омадли келди.
Ўзбекистонлик спортчилар Рио—2016 нинг биринчи кунидаёқ 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаб турибди. Умумий ҳисобда 20 та медали бор Хитой биринчи, 11 медаль жамғарган Буюк Британия иккинчи бўлиб турибди.
АҚШ терма жамоасида ҳам медаллар сони Ўзбекистонники каби 8 та. Бироқ олтинлар сони 1 тага камроқ.