Озиқ-овқатларни таний оладиган совитгич яратилди

Қўшилди: 06 сентябр 2016 12:30
Кўрилди: 822
Комментарии: 0
Озиқ-овқатларни таний оладиган совитгич яратилди
Microsoft ходимлари Liebharr компанияси билан ҳамкорликда SmartDeviceBox совитгичини ишлаб чиқди, у маҳсулотларни аниқлай олади ва дўкондан нимадир сотиб олиш зарурияти ҳақида эслатади, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru» лойиҳа иштирокчиси Тимоти Хейзеннинг блогига таяниб.
Муҳандислар гуруҳи оддий камералардан ва объектларни таниб олиш бўйича электрон тизимдан фойдаланди. Компьютер янги маҳсулотнинг ташқи қиёфасини хотирасига киритилган тасвирлар билан таққослайди. Аммо тўлиқ кўламда ишлаши учун SmartDeviceBox интернетга уланиши керак.
Шу тариқа, совитгич ичидаги нарсаларни ҳисобга олиш автоматик режимда ёки бўлмаса, телефон ёки планшет ёрдамида масофадан туриб амалга оширилади. Шунингдек, тизимга маҳсулотларнинг яроқлилик муддатини кузатиб бориш ёки фойдаланувчига дўконга бориб келишни эслатишга ўргатиш мумкин.
Ҳозирча лойиҳа ишлаб чиқиш босқичида турибди, аммо ҳозирданоқ тизим маҳсулотларни бир ондаёқ аниқламоқда ва тез ўрганмоқда.