«Барон-2»: Тоҳир Малик — сценарий муаллифлари қаторида, фильмда жаҳон киноюлдузлари суратга тушади

Қўшилди: 01 сентябр 2016 21:00
Кўрилди: 1048
Комментарии: 0
«Барон-2»: Тоҳир Малик — сценарий муаллифлари қаторида, фильмда жаҳон киноюлдузлари суратга тушади
Режиссёр Рустам Саъдиев Instagram’даги саҳифаси орқали «Барон-2» фильмининг тайёргарлик ишлари бошланганини маълум қилди. Янги киноасар ҳақида батафсил маълумот олиш мақсадида журналист Феруз Муҳаммад режиссёр билан суҳбат уюштирди.
— Яқинда «Эр бермоқ, жон бермоқ-2: Онлайн» фильмини суратга олиш ишлари билан банд эканингизни билдирган эдингиз. Тўсатдан «Барон-2» устида иш бошланибди-да?
— «Эр бермоқ, жон бермоқ-2: Онлайн» фильми монтаж жараёнида. Орада бўш вақтлар кўп бўлгани, бундан ташқари, «‘Баронънингдавоми қачон суратга олинади?», деган саволлар жуда кўп тушаётгани сабаб, янги фильм устидаги ишларни бошлаб юбордик.
— Гап-сўзларга қараганда, «Барон-2» сценарийси Тоҳир Малик томонидан ёзилаётган экан.
— «Барон» фильмининг давоми қандай чиқиши кўпчиликни қизиқтирмоқда. Иккинчи фильм биринчисидан ҳам қизиқарлироқ бўлиши учун янги фильм сценарийсини тайёрлашга нафақат «Барон»нинг сценарийсини ёзган Шоира Ғиёсовани, балки таниқли адиб Тоҳир Маликни ҳам таклиф қилдик. Айни вақтда сценарий ёзилмоқда, шу билан бирга актёрларни танлаш жараёни ҳам давом этмоқда.
— Кастинг жараёни ҳақида батафсилроқ маълумот берсангиз.
— Санъат институтида таълим олаётган ва ишлаётган санъаткорлар, театр ва кино актёрлари орасида танлов эълон қилинган. Эълон бўйича актёрларни саралаш, мўлжалдаги ролларга тасдиқлаш ишлари аллақачон бошланиб кетди.
— Биринчи «Барон»да Голливуд ва Россия актёрларини кўргандик. «Барон-2»да ҳам жаҳон киноюлдузлари бўладими?
— Албатта, фильмда чет эллик актёрлар бўлади. Ҳозирда жаҳон киноюлдузларини «Барон-2» фильмига таклиф қилиш бўйича музокаралар давом этмоқда.