Рио–2016 қаҳрамонларига пул мукофоти ҳамда Chevrolet Malibu автомобиллари топширилмоқда

Қўшилди: 29 август 2016 15:00
Кўрилди: 1047
Комментарии: 0
Рио–2016 қаҳрамонларига пул мукофоти ҳамда Chevrolet Malibu автомобиллари топширилмоқда
Олимпия шон-шуҳратлар музейида Рио–2016 Олимпиада қаҳрамонларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан тақдим этилган пул мукофотларининг сертификати ҳамда Ўзбекистон МОҚ томонидан Chevrolet Malibu автомобили калитлари топширилмоқда. 
Мазкур хабар Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг "Телеграм"даги расмий каналида эълон қилинди.


Эслатиб ўтамиз, Рио-2016 Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган спортчилар 200 минг, кумуш медали эгалари 100 минг, бронза медали соҳиблари 74 минг АҚШ доллари билан тақдирланиши тўғрисида 23 август куни Ўзбекистон Президенти фармойиши имзоланган.