UZ зонасида рўйхатдан ўтган доменлар сони 29 мингдан ошди

Қўшилди: 26 август 2016 18:30
Кўрилди: 905
Комментарии: 0
UZ зонасида рўйхатдан ўтган доменлар сони 29 мингдан ошди
Бугун, 26 август куни Ўзбекистон миллий домен зонасида рўйхатдан ўтган доменлар сони 29 мингдан ошди. Бу ҳақда «Infocom.uz» хабар бермоқда.
Доменлар сони 11 февраль куни 26 мингга, 8 апрель куни 27 мингта ва 9 июнь куни 28 мингга етган эди.
Доменлар ўсиш суръатини кузатиб борувчи таҳлилчилар уларнинг охирги олти йилдаги сони ҳақида «Infocom.uz» сайтидаги жадвал орқали маълумот олиши мумкин.