Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонидаги кетма-кет олти учрашувда зафар қучди

Қўшилди: 25 август 2016 16:00
Кўрилди: 888
Комментарии: 0
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонидаги кетма-кет олти учрашувда зафар қучди
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги олти ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди, деб ёзади «Championat.asia».
Сўнгги бор миллий терма жамоа 2015 йилнинг 11 июнь санасида Эронга қарши уй ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учраган бўлиб, шундан кейин бўлиб ўтган олти уй учрашувида рақибларини мағлуб этди.
Олти учрашувнинг 4 таси ЖЧ—2018 саралашининг 2-босқичига тўғри келади. Унинг доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яман (1:0), КХДР (3:1), Филиппин (1:0) ва Баҳрайн (1:0) термаларини мағлуб этган.
Яна икки учрашув ўртоқлик мақомида бўлиб ўтди. Аввалига Ироқ (2:1), кейин эса Буркина-Фасо (1:0) терма жамоалари устидан ғалаба қозонилди.