Сингапурда дунёдаги биринчи ҳайдовчисиз такси ишга туширилди

Қўшилди: 25 август 2016 15:00
Кўрилди: 864
Комментарии: 0
Сингапурда дунёдаги биринчи ҳайдовчисиз такси ишга туширилди
Сингапурнинг nuTonomy  компанияси дунёдаги биринчи ҳайдовчисиз таксини ишга туширди, дея хабар бермоқда «РБК». Шу тариқа, у Uber’ни бир неча ҳафтага ортда қолдирди.
25 августдан Сингапурда ҳайдовчисиз бошқарувга эга олтита машина ишга тушди. Юқори технологияли автопаркка Renault Zoe ва Mitsubishi i-MiEV электрокарлари кирди. Ҳар битта автомобиль Lidar тизими билан таъминланган, у маконда мўлжал олиш учун лазердан фойдаланади. Шунингдек, автомобиллардаги ускуналар панелига тўсиқларни сканерлаш ва светофорлардаги сигнал ўзгаришларини аниқлаш учун иккитадан камера ўрнатилган.
Йил охирига келиб, ҳайдовчисиз бошқарувли машиналар сонини компания 12 тага етказишга, 2018 йилгача эса бутун автопаркни ҳайдовчисиз автомобиллар билан тўлдиришга ваъда бермоқда.
Компания хизматидан фойдаланиш учун, компаниядан махсус таклифга эга бўлиш керак. Илк ҳайдовчисиз машиналардан фойдаланишга бир неча ўнлаб мижозлар навбат олди, декабргача эса nuTonomy бир неча минг кишини қамраб олишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ АҚШнинг Uber Technologies Inc. такси буюртма қилиш хизмати ҳамда Швециянинг Volvo автоконцерни имзолаган янги шартномага мувофиқ, икки компания ҳайдовчисиз автомобиллар учун дастурий таъминот яратиш ишланмаларига 300 миллион доллар инвестиция киритиши ҳақида хабарлар берилганди.