Тошкентда икки экранли LG X screen смартфони қарийб 1,3 млн сўмдан сотила бошлади

Қўшилди: 25 август 2016 14:00
Кўрилди: 897
Комментарии: 0
Тошкентда икки экранли LG X screen смартфони қарийб 1,3 млн сўмдан сотила бошлади
Тошкентда LG компаниясининг X screen смартфони сотила бошлади, деб ёзади «Mobinfo.uz». Қурилма 1,76 дюймли қўшимча иккинчи дисплейга эга эканлиги билан фарқланади.
Унинг ёрдамида асосий дисплейдаги нарсадан чалғимаган ҳолда, энг кўп фойдаланиладиган дастурларни очиш, қўнғироқларга жавоб бериш ёки шунчаки мусиқани ёқиш мумкин. Иккинчи дисплей, сунингдек, фойдаланувчига смартфонни ёқмасдан туриб, батарея даражасини текшириш, вақт ва санани кўриш, билдиришномаларни қабул қилиш имконини беради.
LG X screen 4,93 дюймли ва 1280×720 пикселли асосий экран, 2 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира, тўрт ядроли чипсет, 2300 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга бўлди. Смартфон Android 6.0 операцион тизимида ишлайди.
Тошкентдаги «Флешка» савдо мажмуасида LG X screen’ни 1 280 000 сўмга харид қилиш мумкин.
Ушбу қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Pressnews.uz» нашри кафолат бермайди. Қурилма ва унинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.