Нанороботлар саратонни даволашга ёрдам беради

Қўшилди: 24 август 2016 10:30
Кўрилди: 925
Комментарии: 0
Нанороботлар саратонни даволашга ёрдам беради
Монреаллик (Канада) олимлар саратон хасталикларини даволаш самарадорлигини ошириб, кимё терапия оқибатларини камайтиришга ёрдам берадиган нанороботлар яратди. Бу ҳақда «Hi-Tech.Mail.ru» хабар бермоқда.
Роботлар ҳивчинли бактериялар, магнит зарралари занжири ва турли датчиклардан ясалган бўлиб, улар организмда саратон ҳужайраларини топишда ёрдам беради. Зарарланган тўқималар аниқлангач, ускуналар у ерга препаратларни етказади.
Нанороботлар ёрдамида кимё терапиясида зарур бўлган токсинлар дозировкасини жиддий тарзда камайтириш мумкин, негаки улар бевосита ўсимтага етказилади. Шу тариқа, мижозлар даволаниш воситаларининг акс таъсиридан — бошқа органларнинг зарарланишидан, кўнгил айниши ва соч тўкилишидан камроқ азият чекади.
Технология сичқонларда муваффақиятли синаб кўрилди. Уни кўплаб тадқиқот компаниялари, шифохона ва клиникалар қўллаб-қувватлади.
2013 йилда Жанубий Корея вакиллари шунга ўхшаган технология учун патент олган эди. Улар таклиф қилган нанороботлар бироз бошқача қурилишга эга бўлиб, фақат катта ўсимталарни топа олар эди.