Twitter 235 мингта аккаунтни терроризмни тарғиб қилгани учун ёпиб қўйди

Қўшилди: 19 август 2016 21:10
Кўрилди: 841
Комментарии: 0
Twitter 235 мингта аккаунтни терроризмни тарғиб қилгани учун ёпиб қўйди
2016 йил февралидан буён Twitter раҳбарияти 235 мингта аккаунтни ижтимоий тармоқнинг терроризм тарғиботи ҳақидаги қоидани бузгани учун ёпиб қўйди,деб ёзади «РБК» сервис блогига таяниб.
Хабарда айтилишича, ҳар куни блоклаб қўйиладиган аккаунтлар сони 80 фоиздан зиёдга кўпайган. Айниқса, кўплаб каналлар терактлардан сўнг дарҳол блокланади. Сўнгги йилда Twitter жами 360 мингта аккаунтни ёпиб қўйган.
Twitter’дагилар, шунингдек, интернетда террористик мазмунни аниқлашнинг «мўъжизавий» алгоритми йўқлигини таъкидлади. Шу билан бирга, сервис Twitter сиёсати бузилишига қарши курашда ёрдам берадиган бошқа технологияларни қўллашда давом этмоқда.