Рио—2016: Ўзбекистон делегацияси 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 56-ўринда

Қўшилди: 13 август 2016 16:00
Кўрилди: 960
Комментарии: 0
Рио—2016: Ўзбекистон делегацияси 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 56-ўринда
Рио-де-Жанейро Олимпиадасининг 13 август ҳолатига кўра Ўзбекистон делегацияси 56-ўриндан жой олган.
Терма жамоа ҳозирга қадар 2 та бронза медалини қўлга киритди: Диёрбек Ўрозбоев (дзюдо) ва Ришод Собиров (дзюдо).
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Қўлга киритилмаган бўлса-да, яна 2 та медаль масаласи аллақачон ҳал этилган. Боксчи Ҳасанбой Дўстматовда минимум кумуш, Рустам Тўлагановда эса минимум бронза медали бор. Ҳар икки спортчи максимум натижа учун курашда давом этмоқда.
Умумжамоа ҳисобида АҚШ терма жамоаси 20 та олтин, 13 та кумуш ва 17 та бронза билан пешқадам бўлиб турибди. Хитой 13 та олтин медаль билан иккинчи бўлса, Буюк Британия ва Жанубий Кореяда 7 тадан олтин бор.
Олимпиададан олдин бир қатор спортчиларини йўқотган Россия терма жамоаси 5 та олтин, 9 та кумуш ва 8 та бронза медаль билан 7-поғронада қайд этилган.
Қозоғистонлик спортчилар 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқиб, рўйхатда 14-ўриндан жой олган.