Ўзбекистонда кучли ҳимояланган электр ҳисоблагичлари ўрнатилади

Қўшилди: 10 август 2016 13:00
Кўрилди: 1014
Комментарии: 0
Ўзбекистонда кучли ҳимояланган электр ҳисоблагичлари ўрнатилади
Осиё Тараққиёт банки Ўзбекистоннинг уч вилоятида электр қувватини ҳисоблаш автоматик ҳисоблагичлар ўрнатиш ускуналари учун 150 млн. доллар кредит ажратди. Ҳисоблагичлар хусусан, Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ўрнатилади. Лойиҳанинг умумий нархи 200 млн. доллардан ортиқ.
«Ўзбекэнерго» ва Korea Telecom компаниялари август охиридан бошлаб Ўзбекистоннинг уч вилоятида автоматик электр ҳисоблагич асбоблари ўрната бошлайди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Яқин бир неча йил ичида Осиё ва Ислом Тараққиёт банклар ҳамда Жаҳон банки кредитлари ҳисобидан Бутун республика бўйлаб 6 млн дона автоматик электр ҳисоблагичлар ўрнатишни режалаштирган. Шу билан бир вақтда,  ягона биллинг тизими ташкил қилинади ва фойдаланувчиларнинг ягона маълумотлар базаси яратилади.  Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 800 млн. доллардан ортиқ.
“Жанубий Кореянинг Korea Telecom компанияси Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида замонавий ҳисоблагичлар ўрнатиш тендерида ғолиб чиқди. Узоқ вақт бўлиб ўтган маслаҳатлардан кейин томонлар Хитойнинг «Шенджен Каифа» корхонасини ҳисоблагичларнинг асосий еткизиб берувчиси сифатида танлашди. Ўзбекистон томони қўйган талабларга фақат ушбу компания маҳсулоти тўлиқ жавоб берган.