NASA Марснинг мингдан ортиқ янги фотосуратларини эълон қилди

Қўшилди: 10 август 2016 09:00
Кўрилди: 1018
Комментарии: 0
NASA Марснинг мингдан ортиқ янги фотосуратларини эълон қилди
АҚШ аэрокосмик агентлиги (NASA) Марс сайёрасининг мингдан ортиқ янги фотосуратларини эълон қилди. Бу ҳақда Wired нашрига таянган ҳолда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Суратлар Mars Reconnaissance Orbiter космик аппарати бортида ўрнатилган HiRISE телескопи ёрдамида туширилган. Ҳозирда телескоп фазога йўлланган шу турдаги энг йирик ускуна бўлиб қолмоқда.
Телескоп жойлашган станция Ерга мунтазам равишда Марс ҳақида янги маълумотлар йўллаб туради. Ўн йил давомида Mars Reconnaissance Orbiter тадқиқ этилаётган сайёра атрофида 50 минг марта айланди.
Янги фотожамланма миссиянинг ўн йиллигига бағишланди.