Актриса ва хонанда Мадина Мумтознинг машинасини ўғри урди

Қўшилди: 03 август 2016 21:10
Кўрилди: 1126
Комментарии: 0
Актриса ва хонанда Мадина Мумтознинг машинасини ўғри урди
Номаълум шахслар «Ниҳол» мукофоти совриндори, хонанда ва актриса Мадина Мумтознинг машинаси ойнасини синдириб, ичидаги буюмларини ўғирлашга уринди. Бу ҳақда Мадина Мумтоз Instagram’даги саҳифасида хабар қолдирган.
«Мана бизнинг хайрли кун. Яратган ўғриларни тўғри йўлга бошласин. Келган бало шунга урсин. Машиналарни кўчада қолдирманг. Кунимиз хайрли, барокатли ва яхши кайфиятган бой бўлсин», — деб, Мадина Мумтоз автомобилнинг синиқ ойнаси суратини эълон қилган.
«Qalampir.uz»нинг ёзишича, Мадина Мумтоз Chevrolet Captiva русумидаги автомобилини уйи яқинида қаровсиз қолдирган. Тунда ўғрилар машинанинг ойнасини синдириб, унинг ичидаги буюмларни ўғирламоқчи бўлишган.
«Яхшиямки машинада пул ва қимматбаҳо буюмларни қолдирмаган эдик. Ўғирлик юзасидан ҳуқуқ-тартибот органларига хабар бердик, айни дамда машинамни таъмирлатяпман», — деди хонанда.