Тошкент автобуслари ҳаракатини кузатишга мўлжалланган TashBus мобил дастури ишга туширилди

Қўшилди: 03 август 2016 20:30
Кўрилди: 992
Комментарии: 0
Тошкент автобуслари ҳаракатини кузатишга мўлжалланган TashBus мобил дастури ишга туширилди
«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси шаҳар автобуслари ҳаракатини кузатишга мўлжалланган TashBus мобил дастури синов режимида ишга туширилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ушбу дастур ёрдамида фойдаланувчилар танланган йўналишдаги автобуслар ҳаракатини кузатиб, уларнинг керакли бекатга қачон етиб келишини аниқлай олади. Бундан ташқари, дастур автобуснинг давлат рақами, ҳаракат тезлиги ва бекатгача бўлган масофа сингари маълумотларни беради.
Бекатлар каталоги тегишли бекатдан қайси йўналишлар ўтишини билишга ёрдам беради. Қидирув функцияси орқали автобусни рақами бўйича, бекатни эса номи бўйича топиш мумкин. «Жойлашув» функцияси яқин атрофдаги бекатларни кўрсатиб беради. Йўналишларга тезда кириш учун уларни танланган рўйхатга киритиш талаб этилади.
Grand Technology System компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган дастур пойтахтдаги барча автобус йўналишларини қамраб олади. Яқин орада унинг iOS-версияси ҳам чиқарилади. Бундан ташқари, хизматнинг веб-версияси — «TashBus.uz» сайтини ташкил этиш режада бор.