Ишани Ҳиндистонда ҳам қораланди

Қўшилди: 02 август 2016 12:00
Кўрилди: 1300
Комментарии: 0
Ишани Ҳиндистонда ҳам қораланди
Ўтган йили “Ёшлар” телеканали намойиш этган “Сенга ошиқман” сериали мазмун, моҳияти ва бизнинг менталитетга хос эмаслиги учун халқ орасида ва оммавий ахборот воситаларида танқид қилинган эди. Лекин, сериални севиб томоша қилганлар, унинг қаҳрамони “Ишани” номини фарзандига исм қилиб қўйганлар ҳам топилган. Танқидлар ортиб боргани сабабли “Ёшлар” канали сериални тўхтатишга мажбур бўлди. Бироқ, “Ёшлар” канали ижодкорлари аввал фильмни ижобий тарафлари ҳақида кўрсатув тайёрлаб, уни мақтаб сўнг эфирга узатишни тўхтатдилар. Буни қарангки, ушбу фильм савияси пастлиги сабабли Ҳиндистонда ҳам кескин танқидга учради. Бу ҳақида Ҳиндистон маҳаллий нашрлари ахборотига асосланиб diydoraziz.uz хабар бермоқда. Фильм ҳақиқатдан жуда йироқлиги, ва “аччиқ-ичакдек” чўзиб юборилгани учун мухлислар норозилик билдирганлар. Оқибатда “Сенга ошиқман” лойиҳаси қайта эфир юзини кўрмаган.