Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 сўм 40 тийинга ошди

Қўшилди: 02 август 2016 10:00
Кўрилди: 1023
Комментарии: 0
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 сўм 40 тийинга ошди
Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 2 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2969 сўм 43 тийин этиб белгиланди. Бу 26 июлдаги курсга нисбатан 5 сўм 40 тийинга кўп.
2 августдан эътиборан 1 евро қиймати 3302 сўм 01 тийин (26 июлдаги курсга нисбатан 10 сўм 64 тийин қиммат), 1 Хитой юани 447 сўм 68 тийин (26 июлдаги курсга нисбатан 3 сўм 81 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 44 сўм 29 тийин (26 июлдаги курсга нисбатан 1 сўм 57 тийин арзон) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.