ФИФА 2019 йилги жаҳон чемпионатини Ўзбекистонга берадими?

Қўшилди: 02 декабр 2013 17:10
Кўрилди: 22723
Комментарии: 0
ФИФА 2019 йилги жаҳон чемпионатини Ўзбекистонга берадими?
Эртага ФИФА 2019 йилги 17 ёшгача футболчилар иштирокидаги жаҳон чемпионати мезбонини аниқлайди.

Кичик мундиални қабул қилиш учун сўнгги бўлибэнг кучли даъвогар – Ҳиндистон майдонга чиқди. Улар ноябрь ойининг ўрталарида ФИФАга керакли ҳужжатларни тақдим этди. Унга қадар Ўзбекистон, Озарбайжон, Ирландия ва Жанубий Африка республикалари мусобақани ўзида қабул қилиш учун ариза топширишган. Бу борадаги дастлабки муҳокамалар 2013 йил 28 май куни Мавританиядаги ФИФА конгрессида амалга оширилганди. 

17 ёшгача қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақаларига даъвогарлик қилиб, кейин
ФИФАнинг қарори билан мусобақадан айрилганидан сўнг Ўзбекистон футбол федерациясининг бу турнирдаги имкониятлари нақадар? 2012 йил сентябрида Тошкентга сафари чоғида ФИФА президенти Зепп Блаттер аввалги иши учун узр сўраб, ундан яхши нарсани Ўзбекистон футболи учун беришини айтганди. Эҳтимол, бу ваъдани эслатиш пайти келгандир.
 
Манба:sports.uz