Газ баллонли Lacetti куздан сотувга чиқади

Қўшилди: 12 июл 2016 21:30
Кўрилди: 1108
Комментарии: 0
Газ баллонли Lacetti куздан сотувга чиқади
GM Uzbekistan АЖ матбуот хизматининг хабарига кўра, газ баллонли ускуналар ўрнатилган ва сиқилган газ (метан)да ишлайдиган Lacetti автомобиллари куз мавсумидан Ўзбекистон бозорига чиқарилади, деб ёзмоқда «Газета.uz» интернет нашрига асосланган kun.uz
GM Uzbekistan заводи машиналарига ўрнатилаётган газ баллонлари ускуналарини Италиянинг Faber компанияси (баллонлар) ва «Ўзавто-Ланди Рензо» ўзбек-итальян қўшма корхонаси (капотости ускуналари тўпламлари) етказиб бермоқда.
Lacettiга ўрнатиладиган тизим ЕСЕ R110 (БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси) талабига жавоб беради ва General Motors корпорацияси томонидан тасдиқланган. Шу билан бирга, «Ўзстандарт» агентлигининг сифат сертификати ҳам олинган.
Автомобилга GM PowerTrain Uzbekistan компаниясининг сиқилган газда ишлашга мослаштирилган 1,5-литрли двигатели ўрнатилган бўлиб, унинг цилиндр-поршень қисми ва клапан мехнизмлари такомиллаштирилган. 
GM Uzbekistan АЖнинг таъкидлашича, газ баллонли автомобилларни ишлаб чиқаришнинг барча босқичида сифат назорати қатъий таъминланади ва газ чиқиш-чиқмаслиги, барча тизимларнинг диагностикаси ўтказилади.