Facebook’даги суратига қараб, одамнинг ақлий даражасини аниқлаш усули топилди

Қўшилди: 12 июл 2016 20:30
Кўрилди: 1058
Комментарии: 0
Facebook’даги суратига қараб, одамнинг ақлий даражасини аниқлаш усули топилди
Кембридж университетининг бир гуруҳ тадқиқотчилари Facebook ижтимоий тармоғига жойланган фотосуратларга қараб, кишининг ақлий қобилияти даражасини аниқлаш имконини берувчи алгоритм яратди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Тадқиқотчилар таҳлил учун бир гуруҳ кишиларнинг ижтимоий тармоқдаги фотосуратлари ва IQ синови натижаларидан фойдаланди. Олимлар IQ даражаси паст бўлиб чиққан иштирокчиларнинг суратларини ўрганиб, улардаги паст интеллект белгиларини аниқлашга уринди. Улар юз ифодаси, гавда ҳолати, кийим ва кадрдаги бошқа объектларни ҳам ҳисобга олди.
Кўзойнак ақллилик белгиси эканлиги ёки кишининг юзи кадрга катта бўлиб тушиб қолиши ақлсизлик белгиси эканлиги — нотўғри бўлиб чиқди.
Аммо IQ кўрсаткичи юқори бўлган фойдаланувчиларнинг кўпчилиги ижтимоий тармоқ учун фотосурат танлашга масъулият билан ёндашади. Уларнинг суратларида юз марказда бўлади, кадрда орқа планда кўпинча бошқа одамлар ва объектлар бўлмайди.