Қирғизистонлик ёш ихтирочи интернет сифатини яхшилаш усулини ўйлаб топди

Қўшилди: 07 июл 2016 17:30
Кўрилди: 1025
Комментарии: 0
Қирғизистонлик ёш ихтирочи интернет сифатини яхшилаш усулини ўйлаб топди
Қирғизистонлик ёш ихтирочи Эржигит Имамов ўзи ҳам кўп тўқнаш келгани сабабли интернетга уланиш билан боғлиқ муаммоларга барҳам берадиган антенна яратди. Бунинг учун форумлар орқали катта ҳажмдаги маълумотларни ўзлаштириши ва Москвадаги таниш муҳандис билан боғланиши, ўзига ёрдамчи топишига тўғри келди, дея ҳикоя қилади K-News. Бу ҳақда daryo.uz хабар бермоқда.
«Биз 4G ва 3G’да ишлай олиши учун иккита антенна тайёрладик. Улар муваффақиятли чиқди, қамраб олиш ҳудудидан олисда бўлган абонентларни ҳам интернетга улаш имконини берди. Антенналаримизни базавий станцияларга аниқ йўналтириш зарурлиги учун уларга ‘Кўрсаткич’ дея ном бердим. Биринчи антенна 2600 мегагерц, иккинчиси эса икки диапазон — 1800 ва 2100 мегагерцда ишлайди», — дейди ихтирочи. 
Қурилмага талаб ортиб бораётганига қарамай, Эржигит уни оммавий ишлаб чиқаришга шошилаётгани йўқ ва сонни эмас, сифатни афзал кўрмоқда. Қизиғи шундаки, антенналар оддий гаражда йиғилмоқда. Сотилган қурилмалар сони ҳали айтарли кўп бўлмаса-да, мамлакатнинг интернет кучсиз ишлайдиган вилоятларидан тушаётган буюртмалар кўпайиб бормоқда. Шу боис ихтирочи келгусида ёрдамчилари билан гараждан катта ва ёруғ цехга кўчиб ўтишни режалаштирган.