Хитойда миллий валюта курси 2010 йил ноябрдаги минимумгача пасайтирилди

Қўшилди: 06 июл 2016 15:30
Кўрилди: 1082
Комментарии: 0
Хитойда миллий валюта курси 2010 йил ноябрдаги минимумгача пасайтирилди
Хитой халқ банки 6 июль, чоршанба куни миллий валюта курсини 1 доллар учун 6,6857 юангача пасайтирди. Бу 2010 йил ноябридан бери энг паст кўрсаткич эканлиги билдирилмоқда, дея хабар беради «ТАСС».
4 июль куни банк юань алмашиш курсини «асосланган ва мутаносиб даражада» сақлаб туриш ниятини маълум қилди. Мамлакат Давлат кенгаши раҳбари (бош вазир) Ли Кэцян Тяньцзиндаги иқтисодий анжуманда юаннинг узоқ муддатли девальвацияси учун асос йўқлигини билдирганди.