Ўзбекистонлик паралимпиячилар ўртасида дзюдо бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди

Қўшилди: 03 июл 2016 15:00
Кўрилди: 1079
Комментарии: 0
Ўзбекистонлик паралимпиячилар ўртасида дзюдо бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди
Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ва паралимпия дзюдо спортини янада оммавийлаштириш мақсадида жорий йилнинг 2 июль куни Тошкент шаҳридаги Паралимпия марказида республиканинг барча вилоятлари паралимпия спортчилари ўртасида дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатини ўтказди. Бу ҳақда ассоциация матбуот хизмати «Дарё» нашрига хабар берди.
Мусобақада ўғил болалар -60 кг, -66 кг, -73 кг, -81 кг, -90 кг, -100 кг ва +100 кг вазн тоифасида, қиз болалар -48кг, -52 кг, -56 кг, -63 кг, -70 кг, +78 кг вазн тоифасида совринли ўринлар учун куч синашди.
Мусобақа натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Тошкент вилояти, 2-ўринни Сурхондарё вилояти, 3-ўринни Тошкент шаҳри эгаллади.