Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ўзининг автоҳалокатга учрагани ҳақидаги хабарларни рад этди

Қўшилди: 03 июл 2016 11:00
Кўрилди: 1126
Комментарии: 0
Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ўзининг автоҳалокатга учрагани ҳақидаги хабарларни рад этди
Telegram мессенжерида хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг автоҳалокатга учрагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Улуғбек Раҳматуллаев Instagram’даги саҳифасида қолдирган хабари орқали бу каби гап-сўзларни рад этиб чиқди.
«Шундай улуғ айём кунда бундай бузуқ ниятли инсонларга Аллоҳ инсоф берсин! Қандай қилиб бундай гапни ўйлаб топиш мумкин, билмадим», — деб ёзади Улуғбек Раҳматуллаев.
«Худога шукр, соппа-соғман. Бу суратдаги машиналар эгалари кимлигини билмадим, аммо Аллоҳ уларнинг ишини осон қилсин, қолганларга эса инсоф берсин!», — дея қўшимча қилган хонанда.
Аввалроқ Telegram мессенжерида хонанда Сардор Раҳимхоннинг вафот этгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқатиш орқали Telegram-каналларга янги обуначиларни тўплаш амалиёти бошланган, бироқ хонанда бу каби хабарларни рад этиб чиққан эди.