Google фойдаланувчиларга зилзилалар ҳақида хабар бериши маълум қилинди

Қўшилди: 01 июл 2016 19:00
Кўрилди: 960
Комментарии: 0
Google фойдаланувчиларга зилзилалар ҳақида хабар бериши маълум қилинди
Google фойдаланувчиларга зилзилалар, шунингдек, улар билан боғлиқ хатарлар ҳақида тезкор маълумотларни тақдим этишни бошлайди. Бу ҳақда дастурий таъминот муаллифларидан бири Крис Кайтл компания расмий блогида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Энди ерости силкинишларини пайқаган фойдаланувчилар ‘зилзила’, ‘менинг яқинимда зилзила’ ёки шунга ўхшаш сўровлар орқали Google’дан тўғридан-тўғри ва ўз вақтида офат ҳақида маълумот олиш имконига эга бўлади. Жумладан, зилзила маркази қаерда жойлашгани, унинг магнитудаси, кўлами, шунингдек, табиий офат пайтида нима қилиш кераклиги тўғрисида маълумотлар тақдим этилади. Шунингдек, сервис орқали силкинишлар такрорланиши ёки йўқлиги, уларни қачон кутиш ҳақида ҳам билиш мумкин», — дея таъкидлаган Кайтл.
Муаллиф тизим қачон ишлай бошлашига аниқлик киритмади, бироқ бу яқин орада амалга ошишига шама қилди.