Ўзбекистонда Россия рублининг сўмга нисбатан расмий курси бир ҳафтада 1 тийинга ошди

Қўшилди: 28 июн 2016 11:30
Кўрилди: 1052
Комментарии: 0
Ўзбекистонда Россия рублининг сўмга нисбатан расмий курси бир ҳафтада 1 тийинга ошди
Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 28 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2943 сўм 46 тийин этиб белгиланди. Бу 21 июндаги курсга нисбатан 4 сўм 75 тийинга кўп.
28 июндан эътиборан 1 евро қиймати 3334 сўм 25 тийин (21 июндаги курсга нисбатан 9 сўм 27 тийин қиммат), 1 Хитой юани 443 сўм 46 тийин (21 июндаги курсга нисбатан 3 сўм 27 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 44 сўм 92 тийин (21 июндаги курсга нисбатан 1 тийин қиммат) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.