Ҳиндистонда 4 доллар турадиган смартфоннинг илк туркуми харидорларга жўнатилади

Қўшилди: 26 июн 2016 12:00
Кўрилди: 1066
Комментарии: 0
Ҳиндистонда 4 доллар турадиган смартфоннинг илк туркуми харидорларга жўнатилади
Ҳиндистоннинг Ringing Bells компанияси 30 июнда 4 доллардан арзон турадиган Freedom 251 смартфонининг 200 минг донадан иборат илк туркуми харидорларга жўнатилишини маълум қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Февраль ойида компания Freedom 251 смартфони атиги 500 рупиядан сотилишини билдирган. Эндиликда нарх, смартфон номига мувофиқ, 251 рупия қилиб белгиланди. Компания ниманинг ҳисобига нархни туширишга муваффақ бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Арзон компонентлар ишлатилган, ҳомийлар маблағи эвазига чет софти ўрнатилган бўлса-да, нарх барибир эълон қилинганидан 150 рупияга юқори эди. Компания давлатдан ёрдам олгани ёки бошқа чора топгани маълум эмас.
Ringing Bells Freedom 251 тавсифи қуйидагича: 4 ядроли процессор, 1 Гб тезкор хотира, 8 Гб ички хотира, 3,2 Мп асосий камера, 0,3 Мп фронтал камера, 1450 мА/соатли аккумулятор, Android Lollipop.