Hubble Нептунда улкан доғ борлигини тасдиқлади

Қўшилди: 25 июн 2016 13:30
Кўрилди: 1020
Комментарии: 0
Hubble Нептунда улкан доғ борлигини тасдиқлади
Hubble космик телескопи 2016 йилнинг 16 майида Нептун сайёрасининг жанубий ярим шаридаги улкан доғнинг суратларини олди. Бу муз гигантидаги доғнинг XXI асрда олинган илк фотосуратидир, деб хабар берилмоқда NASA сайтида.
Нептундаги доғ ҳақида илк маълумотлар 1989 йилда қўлга киритилган эди. Voyager 2 автоматик станцияси юборган фотосуратларда бу доғ акс этган эди. 1994 йилда Hubble доғни биринчи марта суратга туширди.
Доғ юқори босимли атмосфера гирдобидан иборат бўлиб, у сайёра газ қобиғида булутлар ҳамроҳлигида тарқалади. Улар метаннинг музлаган кристалларидан ташкил топган бўлиб, бу доққа қорамтир тус беради.
OPAL (Outer Planet Atmospheres Legacy) дастури доирасида олимлар доғ ҳажмидаги ўзгаришларни ва унинг сайёра атмосферасидаги силжишларини кузатиш имкониятига эга бўлди.
Шу каби кузатишлар бошқа газли гигантлар (Юпитер, Сатурн, Уран) учун ҳам олиб борилмоқда.