Олимлар Марсда етиштириладиган сабзавотни истеъмолга яроқли деб топди

Қўшилди: 25 июн 2016 11:25
Кўрилди: 1077
Комментарии: 0
Олимлар Марсда етиштириладиган сабзавотни истеъмолга яроқли деб топди
Марсга йўл оладиган янги миссияни тайёрлашда иштирок этаётган голландиялик олимлар Марс тупроғининг муқобилида ўстирилган сабзавотларни еб бўлишини эътироф этди. Бу ҳақда Naked Science нашри хабар бермоқда.
Марс овқатини етиштириш билан Нидерландиядаги Вагенинген университети олимлари шуғулланди. Биринчи ҳосил редиска, нўҳат, жавдар ва помидордан иборат бўлди. Бўлажак миссия иштирокчилари нафақат тайёр таомлар, балки экиш учун уруғликни ҳам ўзлари билан олиб кетиши кўзда тутилмоқда. Шу боис NASA’да Марс тупроғининг муқобили ишлаб чиқилиб, унда тажрибалар ўтказилди.
Тупроқ яратилган 2013 йилдан буён олимлар 10 маротаба ҳосил олди, аммо шу пайтгача етиштирилган сабзавотни еб бўлиш-бўлмаслиги номаълум эди. Тадқиқотчилар сабзавот маҳсулотларида оғир металлар — кадмий, мис ва қўрғошиннинг кўп бўлиши мумкинлигидан хавотирда эди. Яқиндагина янги ҳосилда оғир металларнинг камлиги аниқланди.
Яна тўрт турдаги сабзавот, шу жумладан, картошкани ҳам синовдан ўтказиш галдаги вазифалардан бири.
Тадқиқот краудсорсинг кампанияси ҳисобидан молиялаштирилмоқда.