Хитойлик йигит муҳаббат учун 45 соатда 222 километрга югурди

Қўшилди: 24 июн 2016 15:20
Кўрилди: 982
Комментарии: 0
Хитойлик йигит муҳаббат учун 45 соатда 222 километрга югурди
Хитойлик 30 ёшли йигит Пекин автомобиль йўлида муҳаббат  учун 222 километрни 45 соатда югуриб, босиб ўтди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
Хитойлик йигит ўз марафонини “ У ва садоқат учун” деб атади. Йигит маҳаллий мухбирларга ҳозирча бўйдоқлигини, шу йўл орқали муҳаббатини топишга умид қилаётганлигини маълум қилган.
Старт олдидан йигит ижтимоий тармоқдаги саҳифасида: “Кўнглингизга ёққан ишни бажаринг, шунда орзуингиздаги одамни учратасиз”, деган ёзувни қолдирган. Югуриш давомида умумий ҳисобда уч соатгина дам олган. Баъзи бир спортчилар йигитни қўллаб-қувватлаётганларини намойиш этиш учун у билан бирга югуришган. 
Йигит марафонга қадар, чидамлилигини ошириш мақсадида баланд тоққа чиқиш бўйича уюштирилган походларда ҳам қатнашган. У ўз марафони билан бундай йўналишда югурган биринчи одам каби рекорд ўрната олмаган бўлса-да, бундан кўнгли чўкмаган. Чунки марафонни ким биландир рақобатлашиш учун эмас, ўзи учун ўтказганлигини билдирган.