Фунт стерлинг 30 йил ичида биринчи марта 1,35 доллардан пасайди

Қўшилди: 24 июн 2016 13:20
Кўрилди: 1007
Комментарии: 0
Фунт стерлинг 30 йил ичида биринчи марта 1,35 доллардан пасайди
24 июнь, жума куни эрталаб Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши ҳақидаги референдумда, дастлабки маълумотларга кўра, Brexit тарафдорлари етакчилик қилаётгани ҳақидаги янгиликлар фонида Британия фунт стерлинги 30 йил ичида биринчи марта 1,35 доллардан пасайди, деб ёзади «РБК».
Тошкент вақти билан 08:13 даги маълумотларга кўра, фунт 9,4 фоизга арзонлашиб, 1,3485 долларга савдо қилинган. Бу 1985 йилдан буён энг паст кўрсаткичдир, бундай пасайиш, ҳатто, дунё молиявий инқирози чоғида ҳам кузатилмаган.
Савдолар чоғида фунт 1,347 долларгача тушиб кетди, сўнг бироз кўтарилди, аммо динамика яна ўзгарди. 08:54 га келиб, фунт нархи 1,3375 долларни ташкил этди.