Хонанда Шаҳзоданинг концертига сохта таклифнома тарқатган шахс қўлга олинди

Қўшилди: 22 июн 2016 13:30
Кўрилди: 1336
Комментарии: 0
Хонанда Шаҳзоданинг концертига сохта таклифнома тарқатган шахс қўлга олинди
Хонанда Шаҳзоданинг 2016 йилнинг май ойида ўтган концертига сохта таклифномалар тарқатган шахс қўлга олинган, дея хабар бермоқда «Sayyod.com» сайти.
«Сохта таклифномани билмай сотиб олган, сўнг ўша сотувчини топиб, пулини қайтариб олишга муваффақ бўлган одамнинг берган хабарига кўра, сохта таклифнома тарқатган шахс устидан жиноят иши очилган ва айни дамда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади сайт хабарида.