Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Евро—2016 ни «UzReport» орқали томоша қилиш имконияти яратилди

Қўшилди: 17 июн 2016 20:00
Кўрилди: 1053
Комментарии: 0
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Евро—2016 ни «UzReport» орқали томоша қилиш имконияти яратилди
Франция мезбонлик қилаётган Евро—2016 беллашувларини эндиликда бутун Ўзбекистонда томоша қилиш мумкин. Бу ҳақда «UzReport» сайти хабар берди.
«Кўплаб футбол мухлисларининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда 17 июндан бошлаб юртимиздаги ҳудудий телеканалларда ретрансляция қилиш бўйича ЎЭОАВМА билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди», деб ёзилади хабарда.
Шу тариқа Евро—2016 ўйинларини «Мулоқот ТВ» (Қўқон), «Рухсор ТВ», «Марғилон ТВ» (Марғилон), «Жиззах ТВ» (Жиззах), СТВ (Самарқанд), «Истиқлол ТВ» (Бухоро), «Насаф ТВ» (Қарши), «Ишонч ТВ» (Термиз), «Элликқалъа ТВ» (Қорақалпоғистон) каби ҳудудий телеканалларда кузатиб бориш имкони бор.
Энди вилоятлардаги мухлислар учун Евро—2016 баҳсларини нафақат сунъий йўлдош орқали ёки IPTV хизматидан фойдаланган ҳолда, балки маҳаллий телеканаллар орқали ҳам томоша қилиш имкониятини тақдим этилган.
Ўзаро келишувга кўра ҳудудий телеканаллар ҳар куни соат 23:45 да бошланадиган ўйинларни тўғридан-тўғри ретрансляция қилади. Соат 20:45 да бошланадиган учрашувлар эса тунги соат 01:45 да ёзиб олинган ҳолда намойиш қилинади.