Hyperloop ўта тезюрар поезди 2021 йилдан йўловчилар ташишни бошлаши мумкин

Қўшилди: 04 июн 2016 14:00
Кўрилди: 1041
Комментарии: 0
Hyperloop ўта тезюрар поезди 2021 йилдан йўловчилар ташишни бошлаши мумкин
Hyperloop ўта тезюрар поезди 2021 йилдан йўловчилар ташишни бошлаши мумкин. Бу ҳақда Hyperloop One (лойиҳани ишлаб чиққан компания) вице-президенти Кнут Зауэр Startup Village конференциясида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Шу йилнинг охирига қадар барча тизимни синовдан ўтказамиз ва у лойиҳамизга мувофиқ ишлашини исботлаймиз. 2017—2018 йилларда бизда йўловчиларни ташиш учун реал имконият бўлади, 2021 йилда эса илк бор йўловчилар ташилади ва биринчи чипталар сотилади», — деди Зауэр.
Унинг сўзларига қараганда, бугунги кунда синов қурилмаси, левитация тизими ва туннелда паст босимни яратиш тизими ишлаб чиқилган. Кейинги олти ой давомида эса уч мил (беш километрга яқин) синов йўли барпо этилади.