Бокс афсонаси Муҳаммад Али 74 ёшида вафот этди

Қўшилди: 04 июн 2016 12:00
Кўрилди: 1154
Комментарии: 0
Бокс афсонаси Муҳаммад Али 74 ёшида вафот этди
Америкалик афсонавий боксчи, инсон ҳуқуқлари курашчиси, оғир вазн тоифасида уч карра жаҳон чемпиони Муҳаммад Али 74 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда NBC News.
Муҳаммад Али маҳаллий вақт билан 3 июнь, жума куни, Финикс шаҳридаги шифохоналардан бирида жон берди. Марҳум боксчи нафас олишга қийналаётгани сабабли шифохонага етказилган ва у ерда бир неча кун ўтказган эди.
«Муҳаммад Али 32 йил давомида Паркинсон хасталигига қарши курашди. У 74 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Уч карра жаҳон чемпиони энди орамизда йўқ», – деди марҳумнинг расмий вакили Боб Ганнелл.
Профессионал фаолияти давомида Муҳаммад Али 61 та жанг ўтказиб, 56 тасида (шулардан 37 тасида нокаут билан) ғалаба қозониб, 5 тасида мағлубиятга учраган. У 1960 йилги Олимпиада чемпиони бўлган. 1999 йилда Али «Асрнинг энг яхши спортчиси» деб тан олинганди.