"Универсиада – 2016" ғолибларига Президент совғаси – "Дамас" автомобиллари топширилди

Қўшилди: 29 май 2016 09:00
Кўрилди: 1289
Комментарии: 0
"Универсиада – 2016" ғолибларига Президент совғаси – "Дамас" автомобиллари топширилди
Бугун Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда “Универсиада – 2016” спорт ўйинлари ғолиблари тақдирланди. Натижаларга кўра, Тошкент шаҳри жамоаси энг кўп медаль жамғариб, биринчи ўринни эгаллади. Жамоага юксак мукофот – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Универсиада – 2016” спорт ўйинлари иштирокчиларига табригининг асл нусхаси ва Президент совғаси – “Дамас” автомобили топширилди.
Умумжамоа ҳисобида иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган Фарғона ва Самарқанд вилоятлари жамоаларига ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси – “Дамас” автомобиллари топширилди, дея хабар қилади ЎзА.
Универсиада мусобақалари 15 спорт тури – баскетбол, бокс, волейбол, гандбол, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, футбол, шахмат, эркин ва юнон-рум кураши бўйича ташкил этилди.
Навбатдаги Универсиадага Самарқанд вилояти мезбонлик қилади.