Смартфонлар эгаларини паролсиз таний бошлайди

Қўшилди: 25 май 2016 10:00
Кўрилди: 988
Комментарии: 0
Смартфонлар эгаларини паролсиз таний бошлайди
Google компанияси Android дастурий таъминотида пароль киритишдан воз кечиш имконини берадиган функцияни реализация қилмоқчи. Шундан сўнг ускуналар ўз хўжайинларини юз тузилишидан, овоз оҳангидан, матн териш тезлигидан ва бошқа кўрсаткичлардан таний бошлайди, деб хабар бермоқда «Hi-Tech.Mail.ru».
Технология Project Abacus дастури доирасида яратилмоқда. У 2016 йил охирида тақдим этилади.
Янги функция пароль ва бармоқ излари сканеридан воз кечиш имконини беради.
Технология 2015 йилда ўқув юртларида синовдан ўтказилган эди. Яқин орада авторизация методини молиявий ташкилотлар синай бошлайди.
Технология ғоясига кўра, Android-ускунани қўлига олган ҳар бир фойдаланувчи учун Trust Score коэффициенти ҳисоблаб чиқарилади. У фойдаланувчи ускуна эгасига қай даражада ўхшашлигини кўрсатади. Бунда матн териш тезлиги, овоз, юз тузилиши, жойлашув ўрни, Wi-Fi алоқа нуқтаси ва Bluetooth ускуналарнинг узоқ-яқинлиги инобатга олинади.
Ускуналардаги оддий дастурларни Trust Score кўрсаткичлари унча катта бўлмаганида ҳам ишга туширса бўлади. Аммо банк дастурлари ва бошқа муҳим сервислар фақат максимал даражага яқин кўрсаткичлар қайд қилинганидагина ишга туширилиши мумкин.