Хонанда Шоҳруххон 2016 йилда уйланишга ваъда берди

Қўшилди: 24 май 2016 13:15
Кўрилди: 1134
Комментарии: 0
Хонанда Шоҳруххон 2016 йилда уйланишга ваъда берди
Хонанда Шоҳруххон «Юлдузлар» номли яккахон концерт дастурида «Божалар» гуруҳи билан биргаликда «Бўйдоқ» номли қўшиқ куйлади. Бу ҳақда журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.
Хабар беришларича, Жаҳонгир Позилжонов Шоҳруххонга: «Бу йил албатта уйланаман, деб мухлисларингга ваъда бер», деб айтганидан сўнг, Шоҳруҳхон бош силкиб, розилик ишорасини берган.
Қайд этиш жоиз, Шоҳруххон ўз концертида «Бунчалар зўрсан» номли қўшиқни актриса Асал Шодиева билан бирга куйлагани ҳақида хабар берилган эди.
Аввалроқ хонанданинг тўйи 5 июнь кунига белгилангани ҳақида хабар берилган эди. Тўй ҳақида хабар берган «таниқли гуруҳ» вакиллари келиннинг исмини ошкор қилмаган эди.
Ундан аввалроқ эса Instagram’да Шоҳруҳхон ва актриса Асал Шодиеванинг биргаликда тушган суратлари пайдо бўлган ва бу суратлар икки ёшнинг тўй фотосессиясидан лавҳа экани тахмин қилинган эди.