Ҳиндистон кўп марталик илк элтувчи ракетасини муваффақиятли тарзда учирди

Қўшилди: 23 май 2016 13:00
Кўрилди: 1014
Комментарии: 0
Ҳиндистон кўп марталик илк элтувчи ракетасини муваффақиятли тарзда учирди
Ҳиндистон ўзи ишлаб чиқарган биринчи кўп марталик элтувчи ракетани муваффақиятли тарзда синовдан ўтказди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Ракета 23 май, душанба куни маҳаллий вақт билан 7:00 (Тошкент вақти билан 6:30) да Андхра-Прадеш штатидаги Шрихарикота космодромидан учирилди. Парвоз муваффақиятли деб эълон қилинди.
Ракета RLV-TD экспериментал номига эга бўлди. Таъкидланишича, уни беш йил давомида ишлаб чиқишган. Унинг узунлиги 6,5 метр, оғирлиги эса 1,75 тоннага тенг. Лойиҳа тахминан 1,4 миллион долларга тушди.