69-Канн кинофестивалида британиялик режиссёрнинг «Мен, Дениел Блейк» фильми ғолиб бўлди

Қўшилди: 23 май 2016 09:50
Кўрилди: 1060
Комментарии: 0
69-Канн кинофестивалида британиялик режиссёрнинг «Мен, Дениел Блейк» фильми ғолиб бўлди
69-Канн фестивали «Олтин пальма новдаси»ни британиялик режиссёр Кен Лоучнинг «Мен, Дениел Блейк» (I, Daniel Blake) фильми  қўлга киритди, дея хабар бермоқда «РБК».
Аҳамияти бўйича иккинчи соврин — Гран-прига канадалик режиссёр Ксавье Долан «Бу шунчаки қиёмат қойим» фильми учун лойиқ деб топилди. Кинофестиваль ҳайъати совринига эса британиялик режиссёр Андреа Арнольд «Америкалик ёқимтой» (American Honey) фильми билан эришди.
Энг яхши режиссёрлик иши учун мукофотни ҳакамлар руминиялик Кристиан Мунжиу («Битирув кечаси») ва франциялик Оливье Ассаяс («Шахсий харидор»)га топширди.
Энг яхши сценарий учун мукофотни эронлик режиссёр Асгар Фарҳодийга «Коммивояжёр» фильми учун беришди. Шу фильмдаги роли учун эронлик Шаҳоб Ҳусайний энг яхши актёр, филиппинлик Жаклин Жозе эса энг яхши актрида деб эътироф этилди.
Канн кинофестивали 11 майдан 22 майга қадар ўтказилди.