Диего Симеонени ярим йилга четлатишга хизмат қилиши мумкин бўлган кадр топилди

Қўшилди: 02 май 2016 11:30
Кўрилди: 1125
Комментарии: 0
Диего Симеонени ярим йилга четлатишга хизмат қилиши мумкин бўлган кадр топилди
Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг «Малага»га қарши ўйинида майдонга иккинчи тўпни қасддан ташлаб юборган «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне уч ўйинга четлатилганди. Унга кўра, мутахассис «Атлетико» иштирокидаги учта беллашувни томошабинлар қаторида кузатиши керак эди, деб ёзди «Sports.ru».
Қоидага кўра, мураббий четлаштирилгач, ўйин вақтида жамоаси билан мулоқотга кириша олмайди. Мана шу таъқиққа қарамай, Диего Симеоне «Райо Вальекано» билан учрашув вақтида бу талабни бузган. Фотода Симеоненинг олдида дарвозабонлар мураббийи Пабло Верселоне ўтирганини кўриш мумкин. Унинг қулоқларида эса масофадан туриб сўзлашиш мумкин бўлган мослама бор.
Худди шу мослама «Атлетико» клуби сардори Габи Фернандесда ҳам бор эканлиги суратга олинган. Бундан келиб чиқадики, Диего Симеоне ўйин вақтида жамоаси билан алоқага киришишга ҳаракат қилган.
Агар Испания Футбол Федерацияси мавжуд вазиятни ўрганиб чиқиб, Диего Симеонени айбдор деб топса, у 4 тадан 20 тагача ўйинга четлатилиши мумкин. Бу деярли ярим йил давомида Симеоне ўйинларни томошабинлар қаторида кузатиши керак, дегани.
Мадрид клуби бошқаруви директори Клемент Валверде вазиятга биттагина гап билан изоҳ берди: — «Мен айтишим мумкин бўлган ягона нарса — Симеоне қулоқчинлардан фойдаланмаган».