Жаҳон банки Ўзбекистонда олий таълимни яхшилашга ёрдам беради

Қўшилди: 28 апрел 2016 11:50
Кўрилди: 1125
Комментарии: 0
Жаҳон банки Ўзбекистонда олий таълимни яхшилашга ёрдам беради
Жаҳон банки ижрочи директорлари кенгаши 27 апрель куни «Ўзбекистонда олий таълим тизимининг модернизацияси» лойиҳасини амалга ошириш учун Халқаро тараққиёт ассоциацияси томонидан 42,2 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишини тасдиқлади, дея хабар бермоқда «Газета.uz» Жаҳон банки матбуот хизматига таяниб.
Лойиҳа Ўзбекистонга XXI аср ўрталарига келиб, даромади ўртачадан юқори бўлган саноатлашган мамлакатлар қаторига киришдан иборат мақсадга эришишда кўмаклашади. Бу илғор малакаларга эга ишчи кучини ривожлантиришни талаб қилади, у ўз тадбиркорлик хусусиятларини иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш учун қўллаши, уни модернизация қилишда жараённинг катализатори бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Лойиҳа Ўзбекистон олий таълим тизимида бошқарув потенциалини кучайтириш, шунингдек, меҳнат бозори талаблари нуқтаи назаридан долзарбликни ошириш ва қатор ОТМларда ўқув муҳитини такомиллаштиришга қаратилган.